Санжар Раҳмонов Ўзбекистонга қайтиб келди

Профессионал боксчимиз Санжар Раҳмонов (10-0-1, КО5) бугун, 1 март куни Ўзбекистонга қайтиб келди. Спортчини Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда боксчининг яқинлари, мухлислар ва ОАВ ходимлари кутиб олишди.

Бу боксчи сўнгги марта 2018 йил 27 январида рингга кўтарилиб, америкалик Хилон Виллиамсни 2 раунддаёқ нокаутга учратишнинг уддасидан чиққан эди.

27 ёшли боксчи 2015 йил июнида профессионал фаолиятини бошлаган бўлиб, шу вақтга қадар 11 марта рингга чиқиб, 10 ғалаба (шулардан 5 таси нокаут) ва 1 марта дуранг қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!