Сардор Азмун жароҳат олди
Куни кеча "ЖЧ-2026" ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичидан ўрин олган Эрон - Туркманистон баҳси бўлиб ўтди ва учрашув форсларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ушбу учрашувда Эрон терма жамоаси етакчи футболчиси Сардор Азмун жиддий жароҳат олиб, стадиондан тез ёрдам машинасида олиб кетилди. Тиббий текширувларга кўра, 29 ёшли ҳужумчи тиззасидан олган жароҳати сабаб 4-6 ҳафтага сафдан чиқди.
Шу тариқа, Азмун Туркманистонга қарши жавоб учрашувини ўтказиб юборади.
Фикрлар