Сардор “Челси” билан шартнома тузди
Англия Премьер-лигасининг энг қудратли клубларидан “Челси” жамоа ҳимоячиси ва сардори Рис Жеймс билан янги шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Янги меҳнат шартномаси 2032 йилнинг ёзигача амал қилади. Аввалги келишув 2028 йилгача мўлжалланган эди.
Жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида тажрибали ўнг қанот ҳимоячиси 26 та ўйинда иштирок этди. У икки гол урди ва бешта голли узатма берди.
УЕФА Чемпионлар лигасида 26 ёшли футболчи саккизта ўйинда икки голли узатмани амалга оширди.
Рис Жеймс “Челси” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 60 миллион еврога тенг.
Фикрлар