Сардор Қулматов - "Бухоро"нинг дастлабки трансфери

  • 28 декабрь, 2024, 19:09
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Про лигадан Суперлигага қайтган “Бухоро” клуби ҳам қишки селекция ишларини олиб бормоқда. Бош мураббий Улуғбек Бақоев ўз жамоасига собиқ шогирдини жалб қилди.

2024 йилги мавсумни “Сўғдиёна” клубида ўтказган ҳимоячи Сардор Қулматов расман “Бухоро” аъзосига айланди ва бу хусусида клуб ҳам расмий хабар тарқатди.

Ўз вақтида Бақоев “Сўғдиёна”ни бошқарган кезларида Қулматов унинг қўл остида тўп сурган ва эндиликда уларнинг йўллари яна бир бор кесишмоқда. Айтиш жоизки, Қулматов “Бухоро”нинг қишки селекциядаги дастлабки трансферига айланди.

1994 йилда таваллуд топган Сардор Қулматов бу йил “Сўғдиёна” сафида Суперлига ва Ўзбекистон Кубогида ҳаммаси бўлиб 17 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та голга ассистлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!