Сардор Рашидов ва "Локомотив"нинг бошқа янги футболчилари нечанчи рақамда ўйнайди?

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони ва кубоги ғолиби саналадиган "Локомотив" клуби янги мавсумда ҳам ўз олдига жиддий мақсадларни кўйган. Жумладан, "темирйўлчилар" бир қатор янги футболчиларни ўз сафларига қўшиб олишди.

Илгарироқ тошкентликлар Сардор Рашидов, Шерзод Каримов, Чо Сук Жае, Игор Йелич, Нивалдо, Ҳусниддин Ғофуровларни ўз сафларига қўшиб олганликларини эълон қилишган эди.

Бугун "Локомотив" янги футболчиларни оммага таништирди ва янги футболчилар нечанчи рақамда ўйнашлари маълум бўлди.

Унга кўра Рашидов 27, Каримов 8, Нивалдо 6, Йелич 8, Ғофуров 19 ва Чо 99-рақамларда тўп суриши аниқ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!