Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийига янги иш топилди

"Ницца" жамоага Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Эрве Ренарни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда "Tuttomercato" нашри хабар тарқатди.

Ренарнинг Саудия билан амалдаги битими 2027 йилгача мўлжалланган. Ҳозирча мутахассис келажакдаги режалари борасида бир қарорга келмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионатида Саудия Арабистони гуруҳ босқичидан чиқа олмади. Аммо амалдаги чемпионни мағлубиятга учратган ягона жамоа сифатида тарихга кирди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!