Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин
Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон "Барселона"ни сотиб олишни режалаштирмоқда.
"El Chiringuita" нашри берган хабарларга кўра, мазкур масалада асосий тўсиқ “Барселона” футбол клубининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ. Клуб алоҳида шахс ёки ташкилот мулки ҳисобланмайди, балки сайлов йўли билан бошқариладиган аъзолар жамоасига тегишлидир. Шу сабабли Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармасининг клубни тўлиқ сотиб олиши амалда имконсиз. Манбаларга кўра, жамғарма фақатгина “Барселона”нинг алоҳида тижорат тузилмасига сармоя киритиши мумкин.
Таъкидланишича, ҳозирда каталонияликларнинг 2,5 миллиард евро қарздорлиги мавжуд.



Фикрлар