Саудия Арабистонида энг кўп маош олувчи футболчилар билан танишинг
Португалия терма жамоаси ва "Ан-Насср"нинг 39 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатида йилига энг кўп маош олувчи футболчи бўлди. Бу ҳақда "Al Sharq News" Bloomberg ва Forbesга таяниб хабар берди.
- Роналду йилига 263 миллион евро маош олади, шундан 60 миллиони рекламадан тушади.
- Иккинчи ўринни "Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Неймар 102 миллион, йилига 74 миллион маош ва 28 миллион реклама шартномаларидан тушган даромад билан эгаллаб турибди.
- Учинчи ўринда "Ал-Иттиҳод"да тўп тепаётган Карим Бензема – йилига 96 миллион евро, шундан 92 миллиони маош, яна 4 миллиони рекламадан тушадиган даромад.
- Кучли тўртликни "Ан-Насср" вингери Садио Мане якунлаб берди. У йилига 48 миллион евро маош олади. Реклама шартномалари эса 3,7 миллионга яқин даромад келтиради.
Саудия чемпионатига ёзда келган футболчилар орасида энг юқори маош Иван Тонига тўғри келади. "Ал-Аҳли" Англиялик форвардга йилига 23 миллион евро маош тўлайди.
Фикрлар