Саудия клуби Рафинья ва Салоҳ ўртасида танлов қилди
Яқинда "Барселона" футболчиси Рафинья Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга жиддий қизиқиш билдирган жамоа сифатида "Ал-Ҳилол" тилга олинган.
Бироқ манбаларга кўра, Ар-Риёд клуби бразилиялик вингер ўрнига бошқа юлдузга устунлик бермоқда. Саудия грандининг асосий мақсади — "Ливерпуль"ни тарк этган Муҳаммад Салоҳни ўз сафига қўшиб олиш.
Ҳозирча Салоҳ Миср терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичи баҳсларида иштирок этмоқда.

Фикрлар