
Саудия клублари МЮ футболчисига катта маош тўлашга тайёр
"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Харри Магуайрга "Ан-Наср" ва "Ал-Аҳли" клублари қизиқиш билдирмоқда. Саудияликлар 32 ёшли футболчига йилига 15 млн евро атрофида маош таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.
Магуайр "Манчестер Юнайтед" сафида 2019 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Ушбу давр мобайнида ҳимоячи барча мусобақаларда 249 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 13 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар