Асосий мазмунга ўтиш
Саудия Про-лигаси. "Ан-Наср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Роналдудан навбатдаги гол

Саудия Про-лигаси. "Ан-Наср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Роналдудан навбатдаги гол

Саудия Про-лигасининг 18-туридан ўрин олган баҳсда "Ан-Наср" сафарда "Ал-Холуд" билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва пешқадам "Ал-Ҳилол" билан фарқни 3 тагача қисқартириб олди. 
 
Дастлаб, тўқнашувнинг 47-дақиқасида Криштиану Роналду Жоау Феликснинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 53-дақиқада эса Симакан орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Учрашув якунланаётган пайтда эса Кингсли Коман ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, ўйинга нуқта қўйди.

Профессиональная лига
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ