Сауль Альварес Головкин ва Мурата жангини томоша қилганми? У жавоб берди

  • 21 апрель, 2022, 07:53
  • 0
  • Бокс

Супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) мутлақ жаҳон чемпиони Сауль "Канело" Альварес кичик матбуот гуруҳи билан бўлган учрашувда Геннадий Головкин ва Рёта Мурата жангини тўлиқ кўрмаганини айтиб ўтди. 

"Мен жанги кўрганим йўқ. Қисқача ёрқин вазиятларни кўрдим, лекин тўлиқ жангни кўрганим йўқ. У шунчаки қилиши керак бўлган ишни бажарди. 

Ҳозир 100 фоиз эътиборим Бивол билан жангга қаратилган. Головкин билан жанг ҳақида ўйламаяпман. Лекин муҳлислар бу жангни кўришни истайди, тўғрими? Бу жанг фақат муҳлислар учун бўлади", - деди Альварес. 

Сауль Альварес 7 май куни ярим оғир вазнга кўтарилиб, WBА чемпиони Дмитрий Бивол билан тўқнаш келади. Агарда ушбу жанг у учун муваффақиятли бўлса, сентябрь ойида Канело ва ГГГ ўртасида трилогия бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!