
Сауль Альварес ҳамюртига қарши рингга чиқади
Биринчи ўрта вазн тоифасининг WBO камари соҳиби мексикалик Сауль Альварес ўзининг навбатдаги жангини 6 май куни ўтказади.
Унинг бу галги рақиби кичик Хулио Сезар Чавес бўлади. Бу ҳақда ESPN нашри тарқатган. Бироқ катта эҳтимол билан Лас-Вегасда ўтказилиши кутилмоқда.
26 ёшли Альварес профессионал фаолияти давомида 48 ғалаба (34 нокаут), биттадан мағлубият ва дуранг қайд этган. Унинг рақиби 30 ёшли Чавес ҳисобида эса 50 ғалаба (32 нокаут), 2 мағлубият ва 3 дурангга эришган.
Фикрлар