Сауль Альварес иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри бугун супер жанг кечасига мезбонлик қилди. Марказий жанг иккинчи ўрта вазн (76,2 кг) тоифаси мутлақ чемпионлик камарлари учун Сауль "Канело" Альваресга қарши Хайме Мунгиа рингга кўтарилди.  Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Мунгиа тажрибали рақибига жиддий қаршилик кўрсата олди. Жангдан аввал "Канело" рақибини муддатидан аввал нокаут билан ғалаба қозонишини кўп бора таъкидлаган эди. Бироқ, бундай бўлмади, жанг тўлиқ давом этди. Якунда, “Канело”  117-110, 116-111, 115-112 ҳисобида ғалаба қозониб, камарларни ўзида сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!