Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!"

Хабарингиз бор, 4 май куни профессионал бокс оламида супер жанглардан бири ўтказилади. Яъни, 76,2 кг вазн тоифасида 4 та камар учун мексикалик Сауль Альварес Хайме Мунгиага қарши рингга кўтарилади. Мазкур жангга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида Альварес собиқ промоутери Оскар де ла Хоя билан билан тортишиб қолишди.

"У мени ҳақоратлади. Мен эса буни шунчаки эшитиб ўтирмадим. Агар у олдимга келганида зарба йўллаган бўлардим. Жиддий айтяпман. У ўз жангчисига тупуриб қўйган. Барча эътиборни ўзига қаратмоқчи бўлади.

У Мунгияга, фаолиятидаги энг зўр ҳафта эканлигига тупуриб қўйган. Хаймени фаолиятидаги энг катта жанг кутаётганлиги ҳам унинг учун бир тийин. Оскар фақат ўзи ҳақида ўйлайди", - деди Сауль Альварес.

Малумот учун, Сауль Альварес аввалроқ Golden Boy промоутерлик компанияси ва Оскар де ла Хойя билан ҳамкорлик қилган. Бироқ, тушунмовчиликлар сабаб улар ҳамкорликни тугатишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!