Сауль Альваресни ким мағлуб қила олади?

Олти вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Оскар де ла Хойя мексикалик Сауль Альваресни ким енга олишини айтди.

"Дэвид Бенавидес "Канело"ни мағлубиятга учратади. Чунки у ҳақиқий йиртқич.  Дэвид ҳар раундда 50-55 та зарба йўллайди. Агар Сауль ўнг қўл "бомба" зарбасини аниқ йўллашга муваффақ бўлса, Бенавидес нокаутга учраши мумкин. Аммо мен бу баҳсда ёш, куч ва тезлик устун келишига ишонаман", - деди Де ла Хойя "Fight Hub TV" You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Сауль Альваресь сўнгги жангида Эдгар Берланга устидан ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!