Сауль Альвареснинг кейинги рақиби ойдинлашмоқда

  • 06.02.2026 01:01
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Тўртта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сауль Альварес (63-3-2, 39 КО) 76,2 кг да амалдаги WBC чемпиони Кристиан Мбилли (29-0-1, 24 КО) билан ўзаро жанг бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу баҳс сентябрь ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Сауль Альварес 13 сентябрь куни Терренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!