Саутгейт асосий таркиб борасида ўзгариш қилмоқчи эмас
Англия биринчи турда Сербияга қарши майдонга тушиб, минимал ҳисобда зафар қучди. Гарчи жамоа ғалаба қозонган бўлса ҳам, танқидларга учради. Айримлар Саутгейтнинг Анлоьдни ярим ҳимоячи сифатида ўйнатиши ва Фоденни самарадорсиз ҳаракатларидан норози.
"Daily Mail" нашри хабар беришича, Гарет янги номларни синаб кўришдан таркибни мана шу кўринишида сақлаб қолишни афзал кўрмоқда. У Дания билан бўлиб ўтадиган учрашувда ҳам Фоденни чап қанот вингери, Арнольдни ярим ҳимоячи ўрнида ўйнатишни режалаштирмоқда.
Саутгейт журналистларнинг гап сўзларига қарамасдан иш кўрадиган мутахассис ҳисобланади. Шу сабабли, уни таркибга ўзгартириш киритиши қийин масала.
Эслатиб ўтамиз, Дания - Англия ўйини Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади.
Фикрлар