Себастьян Фундора ва Кит Турман жангининг санаси маълум қилинди

  • 03.02.2026 14:50
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

"The Ring" нашри 29 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс кечасини расман анонс қилди.

Мусобақанинг асосий жангида биринчи ўрта вазн тоифасида (69,9 кг) WBC чемпиони Себастьян Фундора ўз камарини ватандоши Кит Турманга қарши ҳимоя қилади.

 Маълумот учун, Себастьян Фундора профессионал фаолиятини 2016 йилда бошлаган. Унинг рекордида 23 ғалаба (15 та нокаут), 1 мағлубият ва 1 дуранг мавжуд. Кит Турман эса профессионал рингда 2007 йилдан бери иштирок этиб келмоқда. Унинг рекордида 31 ғалаба (23 нокаут) ва 1 мағлубият бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!