Сен бўлмасанг, бошқаси. “Челси” супертрансферга тайёрланяпти

“Челси” мутасаддилари жамоа етакчиси Антони Рюдигернинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Лондонликлар ҳимоячига маош таклиф қилиш борасида “Бавария” ва ПСЖ билан рақобатлаша олмаяпти.

Унинг ўрнига лондонликлар “Интер” вакили Милан Шкриньярни таклиф қилмоқчи. Бу футболчи айни пайтда футбол оламининг  энг мукаммал марказий ҳимоячиси ҳисобланади.

Шкриньярга “Реал” ва “Манчестер Сити” ҳам харидор бўлмоқда. Бироқ, улар словакиялик ҳимоячи бўйича миланликларга расмий таклиф билан чиққани йўқ. “Аристократлар” бундан унумли фойдаланмоқчи ва “Интер”ни Шкриньярга белгилинган 100 миллион еврони пасайтиришга кўндирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!