Сен зўр жангчи бўласан! Машҳур промоутер Парижда порлаган боксчимизни олиб кетмоқчи
Спорт оламининг энг нуфузли анжумани – Олимпия ўйинлари истеъдодли спортчилар учун кўрик вазифасини ҳам ўтайди.
Ҳар хил спорт турлари бўйича мутахассислар, экспертлар, скаутлар, селекционарлар, промоутерлар ўзларига керакли бўлган иқтидор эгаларини айнан мана шундай йирик мусобақалардан топади.
Яқинда Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилган ёзги Олимпия ўйинлари ҳам қатор спорт турлари бўйича юқори салоҳиятли йигит-қизларни кашф этиб берди.
Профессионал бокс бўйича британиялик машҳур промоутер Эдди Хирн ўзининг Matchroom Boxing компанияси учун бир неча боксчиларни танлаб олди.
Sport24 нашрининг маълум қилишича, Эдди Хирн яқин бир неча ой ичида ўзига маъқул келган чарм қўл қоп усталари билан ҳамкорлик ўрнатишга ҳаракат қилади.
Эътиборли жиҳати шундаки, Matchroom компанияси раҳбари кўпчилик промоутерлардан фарқли равишда эътиборини фақат ғолиб ва совриндорларга қаратмайди. Мисол учун Хирн британиялик ўта оғир вазнли боксчси Матрик Браунни ўз жамоасига қўшиб олмоқчи. Бу боксчи Олимпиадада чорак финалдаёқ мусобақани тарк этди. Унинг вазнида Баҳодир Жалолов чемпион бўлди.
Matchroom АҚШ терма жамоаси вакилларидан олимпия совриндори бўлган ягона боксчи – биринчи ўрта вазндаги Омари Жонсни нишонга олган.
Бундан ташқари, Эдди Хирннинг рўйхатида мексикалик жангчи Марко Вердега ҳам жой топилди. Бу боксчи Паржда кумуш медаль олганидан кейин кўплаб промоутерлар эътиборини қозонди.
Манбанинг ёзишича, Эдди Хирнни Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаларида еттита олтин медалдан бештасини ўзиники қилиб олган Ўзбекистон терма жамоаси боксчиларининг маҳорати ҳайратга солди.
Matchroom Boxing компанияси хўжайинини унга маъқул келган боксчилар – Омари Жонс ҳамда Марко Вердени катта устунлик билан енгиб, Олимпия ўйинлари шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилган Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам жиддий қиўиқтириб қўйди.
23 ёшли Асадхўжа Мўйдинхўжаев ёш бўлишига қарамай, халқаро миқёсда нуфузли совринларни қўлга киритиб келмоқда.
Фарғоналик чарм қўлқоп устаси 2022 йили Ирданида ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медаль билан тақдирланган. Орадан бир йил ўтиб, Тошкентдаги жаҳон чемпионатида 67 килограммгача вазн тоифасида чемпионликка сазовор бўлди.
Мўйдинхўжаев Париж Олимпиадасида 71 килограммгача бўлган боксчилар мусобақасида иштирок этди. Асадхўжа саралаш жангларида мисрлик Умар Элавади, даниялик Николай Тертерян, америкалик Омари Жонсни енгиб, финалга чиқди.
Ҳал қилувчи жангда Асадхўжа Мексика вакили Марко Вердени катта устунлик билан мағлубиятга учратди.
Олимпия ўйинлари давомида бокс мусобақаларини таҳлил қилган экспертлар Асадхўжанинг шиддатли ҳужум, тезкор ва чаққон ҳаракатлар, кутилмаган ва кучли зарбаларга асосланган жанг услубини юқори баҳолади.
Шомуродовга идеал вариантлар бор...
Жалолов янги рейтингда “учди”! Қолганларчи?
Фикрлар