Сенегал - Колумбия. Матнли онлайн трансляция

Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун, 28 июнь куни "Н" гуруҳ босқичи доирасида иккита учрашув бўлиб ўтади. 

Тошкент вақти билан 19:00да Сенегал терма жамоаси Колумбия билан куч синашади.

  • -'

    Биздан узоқлашманг. Олдинги "G" гуруҳида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Англия - Бельгия ва Тунис - Панама ўйинларини кўришингиз мумкин. Баҳслар Тошкент вақти билан соат 23.00да старт олади.

  • 90+4'

  • 90+4'

     

    ТАМОМ! Ўйин тугади. Колумбия Сенегални мағлуб қилди. 1:0!

  • 90'

    4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Колумбияда сўнгги ўзгариш! Борха Фалькао ўрнига майдонга тушди.

  • 85'

    Сако Ньянг ўрнига майдонга тушди. Сенегал термасида.

  • 83'

    Сенегалга ўтказилган гол бошқача таъсир қилди. Колумбияликлар эса ҳотиржам тўпни ортга йўллаб, вақтни ўтказмоқда.

  • 81'

    Колумбия термасида ўзгариш: Лерма Урибе ўрнига ўйинни якунлаб қўяди.

  • 79'

    Конате Кейта ўрнига майдонга тушди. Сенегал термасида...

  • 77'

    МОМЕНТ! Ньянг ўнг қанотдан жарима майдонидан кириб келиб зарба берди, бироқ Оспина ушлаб олди!

  • 75'

    Сенегал ҳозирлда гуруҳда учинчи ўринга тушиб қолди. Мана сизга мундиал! Алиу Сиссе жамоаси гол уриши зарур.

  • 73'

    ГОООООООЛ! 1:0. Мина бурчак зарбасидан сўнг боши билан гол киритди. 

  • 73'

    Ваге Сабали ўрнига майдонга тушди. Сенегал термасида.

  • 69'

    Фалькао сенегалликларнинг марказий ҳимоячилари билан кураш олиб бормоқда. Ҳозирча бундан самар чиқмаётир.

  • 65'

    Муриэль! жарима чизиғи олдидан зарба йўллади ва унинг хавфли зарбаси Кулибалига рикошет бўлиб, сенегалликлар ишғол қилинмаслигини таъминлади.

  • 62'

  • 58'

    Поляклар японлар дарвоасини ишғол қилди. Бу натижа Колумбияни кейинги босқичга олиб чиқади.

  • 56'

    Фалькао ҳимоячилардан қочиб кета олмади ва хавф бартараф этилди.

  • 52'

    Ньянг Минега нисбатан қўпол ўйнади. Колумбиялик ёқимсиз зарбани қабул қилиб олди. Ҳакам Ньянгни огоҳлантирди.

  • 49'

    Колумбия бўлимни жиддий бошлади а илк дақиқалардан фаол ҳаракат қилмоқда.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45+3'

    Танаффус! Жамоалар нурсиз дуранг билан биринчи бўлимни якунлашди.

  • 45'

    Уч дақиқа қўшиб берилди...

  • 43'

    Жамоалар тартибли ўйин намойиш қилмоқда. Колумбияга ғалаба керак, Сенегални эса дуранг ҳам қаноатлантиради. Параллел учрашувда ҳам 0:0.

  • 38'

    Мохика жароҳат олган кўринади. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.

  • 36'

    Сане стандарт вазиятдан тўпни ўйинга киритди, бироқ бироз баландроқ кетди.

  • 32'

    Колумбияликлар тўпни эгаллаш борасида устунликка эга, бироқ африкаликлар ҳимоя ишончли тарзда ҳужумларни бартараф этмоқда.

  • 30'

    Биринчи бўлимдаёқ ўзгариш. Хамес ўрнига Муриэль тушди.

  • 27'

    Манега қойил! бир ҳаракат билан рақибни доғда қолдирди ва жарима майдонига кирди, Кейта иккинчи қаватда тўп учун курашди. Оспина ўз ўрнида.

  • 23'

    Сенегалликлар жарима майдони яқинидан зарба йўллади, аммо хато кетди.

  • 21'

    Ана холос! Ҳакам қарорини ўзгартирди, пенальти бўлмайди!

  • 20'

     

    Ўйин тўхтаб турибди. Видео такрор ўрганилмоқда. Ҳамкам VAR тизимидан фойдаланмоқда.

  • 21'

     

    ПЕНАЛЬТИ! сенегалликларнинг тезкор ыарши ҳужуми... Мане бирга-бир вазиятги чиқиб келди ва Санчес уни жарима майдони ичида йиқитди.

  • 16'

    Колумбия дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Бунга сабаб Маненинг жарима майдончаси ичида оёғидан чалишди

  • 10'

    Колумбияликлар тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди

  • 5'


  • 2'

    Қуйида жамоаларнинг таркибини эслатиб ўтамиз:

  • 18:59'

    Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЖЧ-2018 "Н" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Сенегал ҳамда Колумбия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Сизларни ушбу саҳифа орқали қизиқарли ўтиши кутилаётган беллашувдан матнли трансляцияни томоша қилиш имконига эгасиз

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!