Сенинг маошинг ошади!
«Челси» клуби ҳужумчи Жоау Педруни янгиланган шартнома билан рағбатлантиришга қарор қилди.
Инсайдер Николо Скира тарқатган маълумотга кўра, томонлар барча асосий шартлар бўйича келишувга эришган. Янги битим ҳам бразилиялик футболчини 2033 йилгача клубда қолишини кўзда тутади.
Шу билан бирга, шартномага яна бир йилга автоматик узайтириш банди ва маошни сезиларли ошириш ҳақидаги қўшимча шартлар киритилган.
Жоау Педруга «Барселона», «ПСЖ» ва «Арсенал» клублари жиддий қизиқиш билдиргани айтилмоқда. Бироқ «Челси» раҳбарияти ҳужумчини сотиш масаласини умуман кўриб чиқмаган ва уни жамоада сақлаб қолишни устувор вазифа деб билган.
24 ёшли футболчи ўтган мавсумда Лондон клуби сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатма муаллифига айланди. Шу тарзда у жамоанинг етакчи фигураларидан бирига айланди ва янги шартнома орқали клубнинг унга бўлган ишончи яна бир бор тасдиқланди.

Фикрлар