Сербия Хорватия ва Албания қаттиқ жазоланишини истамоқда
Сербия футбол иттифоқи УЕФА Албания ва Хорватияни жазолашига ишонади.
Хабар қилинишича, "Евро-2024" доирасидаги Хорватия – Албания (2:2) ўйинидан сўнг ҳар икки жамоа мухлислари “Сербни ўлдир!” деб ҳайқиришган. Шундан сўнг Сербия Хорватия ва Албания футбол федерацияларига қарши санкциялар қўллашни талаб қилиб, миллий терма жамоа турнирни тарк этишга тайёрлигини билдирди.
"Биз реакция бўлишига аминмиз. Косоволик журналистнинг шов-шувли хатти-ҳаракатларига муносабат билдиргани ва аккредитациясини бекор қилгани учун УЕФАга миннатдорчилик билдирамиз.
УЕФАдан Албания ва Хорватия ассоциациясини энг қаттиқ жазолашини талаб қиламиз. Спортда бундай нарсаларга ўрин йўқ. Биз бунда иштирок этишни хоҳламаймиз. Агар УЕФА қоидабузарларни жазоламаса, турнирни тарк этишни ўйлаб кўрамиз. Биз қаттиқ санкцияларни кутамиз”,-деди Сербия футбол иттифоқи бош котиби Йован Шурбатович RTS телеканалига берган интервюсида.
Фикрлар