Сербиялик форвард "Ювентус"ни тарк этиши мумкин
Сербиялик форвард Душан Влаховичнинг "Ювентус"даги келажаги сўроқ остида.
Турин клуби ҳужумчи агарда шартномасини узайтирмаса, мавсум охирида уни сотиб юбориши мумкин. Сербия миллий терма жамоасининг 24 ёшли футболчиси ҳозирда "Ювентус" билан 2026 йилнинг июнигача амал қиладиган шартномага эга.
"Кекса синьора" спорт директорининг сўзларига кўра, Влаховичнинг келажаги бўйича музокаралар декабрь ойида бошланади.
Айни дамда футболчининг маоши солиқларсиз йилига 24 миллион еврони ташкил қилади.
Душан Влахович бу мавсум А Сериянинг 7 та ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол киритишга эришди.
Фикрлар