Серена Уильямс 37 ёшга тўлди
Ads

Бугун американинг энг кучли, собиқ дунёнинг биринчи рақамли  теннисчиси Серена Уильямс таваллуд топганига 37 йил бўлди.

Серена Уильямс  1981 йилнинг 26 сентябрь куни  Сагиноуда (АҚШ) туғилган. Серена теннис билан беш ёшидан бери шуғулланади ва 1995 йил 14 ёшида  профессионал теннисга қадам қўяди.

У фаолияти давомида яккалик баҳсларида 72 турнирда бош совринни қўлга киритган. Улардан 23таси "Катта дубулға" мусобақаларининг бош совринидир. Шунингдек Серена спортчилик фаолиятида 84,463,131 АҚШ долларини ишлаб топган. Бу эса аёллар теннисида рекорд ҳисобланади.