Серена Уильямс юртида ғалаба қозонди

Америкалик Серена Уильямс Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган "US open" турнирининг иккинчи даврасида уч сетлик ўйин ўтказди.
 
Серена мазкур босқичда ҳамюрти Кэти Макнейнлига қарши кортга чиқиб, якунда 5:7, 6:3, 6:1 ҳисобида зафар қучди.
 
Энди Уильямс Америка очиқ чемпионатининг учинчи даврасида чехиялик Каролина Мухова, ёки тайванлик Се Су-Вей билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!