Серена Уильямсдан узоқ кутилган ғалаба
Ads
Америкалик теннисчи Серена Уильямс Италиянинг Рим шаҳрида ўтаётган мусобақанинг илк даврасидан муваффақиятли ўтиб олди.
 
Серена "Internazionali BNL D'Italia"нинг ушбу босқичида швециялик Ребекка Петерсонга қарши кортга чиқиб, якунда 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Энди турнирнинг иккинчи даврасида теннис мухлислари опа-сингил Винус ва Серена Уильямслар учрашувига гувоҳ бўлишади.