Серена Уильямснинг зарбасига рақиб дош бера олмади
Zohir2018
АҚШнинг энг кучли теннисчиси навбатдаги босқичга чиқди
Америкалик Серена Уильямс ва россиялик Екатерина Александрова Канаданинг Торонто шаҳрида ўтаётган мусобақанинг учинчи даврасида ўзаро рақобатлашди.
Улар ўртасидаги учрашувда Серена рақибини 7:5, 6:4 ҳисобида доғда қолдирди ва турнирнинг чорак финалига муваффақиятли чиқиб олди.
Шу тариқа "Rogers Cup"нинг 1/4 финал босқичида Уильямс япониялик Наоми Осака билан куч синашадиган бўлди.

Изоҳлар (0)