Сергеев гол урган ўйинда "Тобол" ғалаба қозониб, мавсумни медаль билан якунлади
Қозоғистон чемпионатининг 26-туридан ўрин олган "Акжайик" ва "Тобол" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги "Тобол"нинг илк голини легионеримиз Игорь Сергеев ўз номига ёздириб қўйди. Шу тариқа, "Тобол" мавсумни 47 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда якунланди.
Фикрлар