Сергеев "Персеполис"да нечанчи рақамда ўйнайди?

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Игорь Сергеев Эроннинг "Персеполис" клуби билан шартнома имзолади.

Tecno

Сергеев бугун тунда жамоа йиғинига қўшилиш учун Қатар томон йўл олади. У соат 22:45'даги рейс билан Доҳага учиб кетади ва эртага тонгда жамоа аъзоларига расман таништирилади.

Ҳужумчи техронликлар сафида 19-рақам остида тўп суради. Аввалроқ ушбу рақам Ваҳид Амирига тегишли бўлган. Шунингдек, Муҳаммад Майликахон ва Меҳди Маҳдавикия ҳам илгари айнан шу рақамда ўйнаган.

Маълумот учун, ушбу жамоа таркибида яна бир ватандошимиз Остон Ўрунов ҳам ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!