Сергеевнинг голи ҳам жамоасини мағлубиятдан қутқариб қола олмади

Қозоғистон чемпионати 7-туридан ўрин олган ”Атырау” - "Тобол” ўйини якунланди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғолибликни қўлга киритди. 

Қайд этиш лозим, майдон эгаларининг икки голига ҳамюртимиз Игорь Сергеев битта гол билан жавоб берди.

Мазкур натижадан сўнг ”Атырау” очколари сонини 10 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт жадвалда 5-поғонадан жой олган.

"Тобол" ҳисобида 11 очко мавжуд бўлиб, клуб 3-ўринни эгаллаб турибди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!