Сергей Фомин Қозоғистондаги турнир финалига чиқди

CHERY AUTO

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри мезбонлигида ўтаётган ITF таснифидаги турнирнинг яккалик баҳсларида финалчилар номи маълум бўлди.

Tecno

Қувонарлиси, теннис бўйича Ўзбекистон жамоаси етакчиларидан бири Сергей Фомин ҳал қилувчи беллашувда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Вакилимиз ярим финалда россиялик Константин Кравчукни мағлуб этди, ҳисоб - 6:4, 6:1.

Энди Фомин бош соврин учун мезбон спортчиси Бейбит Жукаевга қарши кортга чиқади. Финал эртага Тошкент вақти билан соат 10:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!