Сергей Лушчан: "Ютишимиз керак бўлган ўйинда дуранг қайд этдик"

  • 21 августа, 07:26
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Навбаҳор” (3:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати маълум қилди. 

Tecno

- Аввало учрашув ҳақидаги фикрингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Бундай ўйинлардан кейин инфаркт бўлиб қолиш ҳеч гап эмас. Ўзимизга гол урамиз, ўзимиз қизил карточка оламиз. Бир киши кам бўлиб, ҳисобда олдинга чиқиб оламиз, кейин яна дарвозамиздан тўп ўтказиб юборамиз. Афсус. Лекин, қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда жамоамизнинг Ўзбекистон Кубоги доирасидаги ўйини бор.

- Қизил карточкага муносабатингиз қандай бўлди?

- Тоза берилди, деб ўйлайман. Футболчи рақибга тикка борди. Менимча, у камида учта ўйинга дисквалификация қилинади. Футболчимиз ёш, қизиққон, ҳали тажрибаси кам. Шунинг учун шундай бўлди. Бундай ҳолат учраб туради.

- “Навбаҳор” дарвозасига урилган биринчи голни қандай изоҳлайсиз?

- Ўз дарвозамиздан тезкор тўп ўтказиб юбордик, дарвозабонимиз хатога йўл қўйди. Ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. Аслида айбни дарвозабонларга тўнкаш оғир, улар алоҳида олам, балки бу психология билан боғлиқдир.

- “Шўртан”нинг турнир жадвалида сўнгги поғонада эканлиги ҳам шогирдларингизга рақибни бемалол ютамиз, деган фикрни берган бўлиши мумкинми?

- Биз икки марта ҳисобда ортда бораётиб, вазиятни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. “Шўртан”нинг охирги ўриндалигига қарамадик. Биз қийин баҳс бўлишини билардик. Нимаям дердим, ютишимиз керак бўлган ўйинда дуранг қайд этдик.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию