Сергей Павлович: "Бугун нарсаларни бошқа, эртаган бошқа рангда кўрасан! Қизиқишлар ҳам ўзгариши мумкин"
UFC жангчиси, россиялик Сергей Павлович фаолиятини якунлагач, нимани режалаштираётгани ҳақида гапирди.
"Барибир эртами-кечми жангчи сифатидаги фаолиятим тугайди. Кейин қаерга бораман? Қизиқ савол. Олдиндан тахмин қилишни истамайман. Ҳаёт жуда қизиқ нарса. Балки ярим йилдан кейин ёзувчи бўламан, балки денгизчи. UFC билан шартнома имзолаганим ва ҳозирги ҳолатимни солиштирсам, кўп нарсаларга бошқача қарай бошладим. Дунёқарашим ўзгаради. Жуда узоққа қарашнинг фойдаси йўқ. Бугун нарсаларни бир хил рангда кўрасан, эртага эса бошқача. Қизиқишлар ҳам ўзгариши мумкин", — деди россиялик ММА устаси Артём Сенаторовнинг You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Павлович сўнгги жангини доминиканлик Валдо Кортес-Акостага қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.



Фикрлар