"Серия А"нинг етакчи клуби Грилишни нишонга олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Милан» клуби «Манчестер Сити» ҳужумчи ярим ҳимоячиси Жек Грилишни трансфер ойнаси ёпилгунча ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, аввалроқ Грилишга жиддий қизиқиш билдирган «Эвертон» энди унга бўлган эътиборини пасайтирган. Шу пайтда «Милан» жамоаси таркибини машҳур англиялик футболчи билан кучайтиришга қарши эмас. Бироқ хабарга кўра, миланликларни «Манчестер Сити»нинг молиявий талаблари қониқтирмаяпти. Шу сабаб «россонери» клуби трансфер нархини тахминан 11,7 миллион еврога камайтиришни кўзламоқда.

Шу билан бирга, Грилиш қолаверса, янги мавсумни ҳам «Манчестер Сити» таркибида ўтказиши ва асосий таркиб учун курашни давом эттириши эҳтимоли ҳам сақланиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум 30 ёшли футболчи «Эвертон» жамоасида ижара асосида ўйнаган. «Ирискалар» сафида у 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!