Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш вариантини ўрганмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Серхио Рамос ўзининг она клуби "Севилья"ни сотиб олиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Март ойи охирида у 40 ёшга тўлади ва буни ўзига хос совға сифатида амалга оширишни истамоқда.
"Derbyderbyderby.it" маълумотига кўра, ҳозирда "KPMG" фонди инвестор сифатида клуб ҳолати бўйича дастлабки аудит ўтказмоқда. Шу билан бирга, клуб техник дефолт эълон қилиши эҳтимоли ҳам сақланиб қолмоқда.
Қарор мавсум якунланишидан олдин қабул қилиниши кутилмоқда. Таҳлилчилар фикрича, бу апрель ўрталарига тўғри келиши мумкин, айниқса Рамос ғоядан воз кечишга қарор қилса.
Ҳозирда "Севилья" Испания чемпионати жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар