Серхио Рамосга Англиядан жамоа топилди

CHERY AUTO

Жаҳон футболида ўзига яраша из қолдирган Серхио Рамос Мексиканинг “Монтеррей” клуби билан хайрлашганидан кейин ўзи учун янги, муҳим босқичга қадам қўймоқда.

Tecno

Рамос ёши 39 далигига қарамай, ҳамон майдонда жавлон уришга, янги лойиҳага қўшилиш ва охир-оқибат Испания терма жамоаси эътиборини қозониб, жаҳон чемпионатида қатнашишга орзуманд.

Cadena SER маълумотига кўра, “Манчестер Юнайтед” Рамос билан ҳамкорлик қилмоқчи ва тажрибали марказий ҳимоячига янги йил бошида шартнома таклиф қилган.

Бу таклиф Серхио Рамосга яна Европа элитасига қайтиш имкониятини беради. Катта чақириқларга ўрганиб қолган футболчи учун Премьер-лига каби мураккаб чемпионатда ўйнаш имконияти қўшимча мотивация ҳисобланади.

Аслида “Манчестер Юнайтед”нинг Рамосга қизиқиши унчалик ажабланарли эмас, клубда ҳозирда ҳимояни зудлик билан кучайтириш зарурати бор. Уларга тажриба, тактик фикрлаш ва етакчилик қобилиятига эга футболчилар керак. Серхио Рамосда бу сифатларнинг барчаси мавжуд. У ҳал қилувчи ўйинларда улкан тажриба тўплаган ва унинг келиши ҳимоя чизиғини барқарорлаштириши, кескин босим остида ҳам осойишталик яратиши мумкин.

Премьер-лигада масъулиятни ўз зиммасига оладиган ўйинчига катта қиймат берилади. Рамос эса йиллар давомида шундай босимли вазиятларда ўзини кўп марта намоён қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!