"Севилья" футболчиси: "Реал" билан учрашувда ҳаммасини ҳакамлар ҳал қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Севилья» жамоасининг ўнг қанот ҳимоячиси Хуан Иглесиас Ла Лига доирасида «Реал Мадрид»га қарши ўйинда (1:4) ҳакамлар ишидан норозилик билдирди.

«Реал» биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида якунлади, иккинчи таймда яна икки бор гол урди. Меҳмонлар эса фақат 80-дақиқадаги ягона гол билан жавоб қайта олди.

«Ўйин тақдирини ҳакамлар ҳал қилди. Биринчи бўлимда Гюлер Пекега қарши ҳужум қилди, иккинчи гол эпизоди – Мбаппе гол урган вазиятда эса Конате Юрага нисбатан қоида бузди. Биз «Бернабеу»да шундай ҳолатлар бўлишини олдиндан билиб турган эдик», – дея Иглесиас сўзларини келтиради Madrid Zone.

Эслатиб ўтамиз, 23-дақиқада Арда Гюлер елкаси билан Пекенинг юзига уриб юборди, аммо бош ҳакам видеотакрорни кўришга бормади ва турк футболчисини ҳатто огоҳлантириш билан ҳам жазоламади. Орадан етти дақиқа ўтиб, «Реал» яримҳимоячиси учрашувдаги биринчи гол муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!