"Севилья" сардори 13 йилдан сўнг, яна финалда ўйнади
"Севилья" ҳужумчиси Хесус кеча "Интер"га (3:2) қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.
Қизиғи, Хесус 13 йиллик танаффусдан сўнг, яна еврокубоклар финалида ўйнади. У сўнгги марта 2007 йил "Эспаньол"га қарши кечган финалда иштирок этган эди. Ўша пайтда ушбу турнир УЕФА Кубоги, деб номланган.
“Севилья” эса кечаги ғалабадан сўнг Европа лигасини (УЕФА Кубоги) 6-марта қўлга киритди.
Фикрлар