"Шабаб Ал-Аҳли" мураббийи: АГМК устидан қозонилган ғалаба бизга кейинги босқичга чиқиш учун умид бағишлади

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 5-тур доирасидаги "Шабаб Ал-Аҳли" - "Истиқлол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дубайликлар бош мураббийи Маҳди Али иштирок этди. 

"Бу ўйин икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Сабаби, плей-оффга чиқиш айни дамда тўртала жамоада ҳам мавжуд. Олдинги натижалар гуруҳдаги жамоаларнинг даражаси тенглигини билдиради. Ҳар бир жамоада ғалаба қозониш имконияти бор.

Сўнгги ўйиндаги ғалаба бизга ишончни қайтарди. Бугунги учрашувда ижобий натижага эришиб, "Ал-Ҳилол"га қарши баҳсга яхши кайфиятда етиб бормоқчимиз.

АГМК устидан қозонилган ғалаба бизга кейинги босқичга чиқиш учун умид бағишлади. Биз ўз мақсадимизга эришиш учун курашишимиз керак. Биринчи баҳсда "Истиқлол" устунлик қилди. Эртанги ғалаба бизнинг имкониятларимизни оширади", - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
27/04/2021 22:51
ШУ ИСТИҚЛОЛ БЎЛСА ЮТАДИ АЛ АҲЛИНИ. ҚЎШНИЛАР ДАҲШАТЛИ СТАРТ ОЛШДИ. ҲИЛОЛ ТЎҲТАТАОЛМАДИ, АЛ АҲЛИГА ЙЎЛ БЎЛСИН...