"Шабаб Ал Аҳли" устози "Пахтакор"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
"Бугун биз кутган фарқли ўйин бўлди. Об-ҳаво ва майдоннинг ҳолати боис иккала жамоа ҳам қийинчиликка учради. Биринчи бўлимда биз хатолар қилдик. Рақиб эса тезроқ ўйнади ва гол киритишга эришди. Иккинчи бўлимда эса вазиятни ўзгартирдик. Яхшироқ ўйнай бошладик ва ҳисобни тенглаштиришга ҳам эришдик. Афсуски шундан сўнг яна тезкор гол ўтказдик. Афсуски, учрашувни қутқариб қолиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик, бироқ фойдалана олмадик. Майдон ҳолати боис иккала жамоа ҳам иккинчи қаватда ўйнашга мажбур бўлди. Мусобақа энди бошланди ва бизда ҳали имконият бор. Уларда бор имкониятларимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.
Биз ерлаб ўйнаймиз. Майдон билан боғлиқ муаммо "Пахтакор"да ҳам бўлди. Биринчи бўлимда улар бунга биздан кўра кўпроқ тайёр эдилар. Биз эса танаффусидан кейингина хатоларимизни тўғрилашга ҳаракат қилдик. Бизнинг фалсафамиз бор: майдон қандай бўлишидан қатъий назар тўпни назорат қилиб, ерлатиб ўйнаш. Шундай давом этамиз.
Азиз Ғаниев яхши ўйин кўрсатди дейишим мумкин. У жамоага қўшилганига бир ҳафта бўлди ва янги жамоага, янги фалсафага киришиб кетиши учун бироз вақт керак", - деди аргентиналик мутахассис.
Фикрлар