Шаҳбоз Умаров БАТЭ сафида супергол киритди (видео)

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган БАТЭ жамоаси бугун “Ислочь”га қарши назорат ўйинида майдонга тушди. Минск шаҳрида ўтган беллашувда борисовликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

БАТЭ сафида ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди ва 89-дақиқада ғалаба голини киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!