Шаҳбоз Умаров БАТЭдаги фаолиятини давом эттирадими? Футболчи вазиятга ойдинлик киритди

Беларуснинг БАТЭ клубида тўп суриб, маҳаллий мухлисларнинг меҳрини қозона олган ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров қанчалик фойдали ўйинчи эканлигини барчага кўрсата олди. Меҳнати орқали клубида ҳам ўз ўрнини топди. Хўш, Умаров келаси мавсумни қаерда ўтказмоқчи? Бу борада футболчи Sports.uz га шундай деди:

- Коронавирусни ҳисобга олмаганда ҳаммаси яхши ўтди. Афсуски, пандемия туфайли кўп ўйинларда очко йўқотдик. Футболчилар ҳам шу сабабли майдонга туша олишмади. Биз чемпионатни 2-ўринда тугатдик.

Албатта, менга таклифлар бор. Лекин БАТЭ билан шартномам мавжуд. Ҳозир таклифлар ҳақида гапирмаган бўлардим. Чунки айтганимдек, жамоам билан шартномам бор. Шунинг учун бошқа таклифлар ҳақида ўйлаш нотўғри деб ўйлайман. Йиғинлар бошланса, янги йилдан кейин гаплашиб, бир қарорга келамиз, - дейди Шаҳбоз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!