Шаҳобиддин Зоиров финал остонасида тўхтади
Бугун, Иорданияда давом этаётган лицензион турнирнинг ярим финал баҳсларига старт берилди. Хабарингиз бор, ўзбекистонлик боксчиларнинг 6 нафари бу босқичда ўз жангларини ўтказади. Улар орасида биринчи бўлиб, Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров рингга кўтарилди.
У финал йўлида таиландлик Титисан Панмот билан баҳс юритди. Аллақачон Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган ҳамюртмиз, жангда одатдагидек фаол бўлганди. Лекин ҳакамлар бошқача қарорга келишди ва устунликни Таиланд вакилига беришди. Юртдошимиз Токио Олимпиадасига йўлланма ҳамда турнирнинг бронза медали соҳибига айланди.
Фикрлар