Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик боксчига ҳеч қандай имкон қолдирмади (видео)

  • 22 сентябрь, 2019, 09:21
  • 0
  • Бокс

Кеча Екатеринбургда ўтаётган жаҳон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

-52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳобиддин Зоиров ҳал қилувчи жангда ҳиндистонлик Амитга қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли тарзда кечган баҳс якунида ҳакамлар бир овоздан боксчимизнинг ғалабасини қайд этишди.

Шу тариқа, Рио олимпиадасида ғолиб чиққан Зоиров жаҳон биринчилигида ҳам олтин медални қўлга киритди.

Қуйида ушбу жангни яна бир бор томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!