Шаҳобиддин Зоиров: Мен олимпиада чемпиониман ва ўз кучимга ишонаман

  • 5 апрель, 2019, 06:58
  • 0
  • Бокс

Зоировнинг профи боксдаги дебют жангида индонезиялик Энтони Холт (5(3KO)-4(2KO)-1) рақиблик қилади. Маълумот учун, 25 ёшли чарм қўлқоп устаси ўрта енгил вазн тоифасида профессионал боксдаги ўзининг илк жангини 2014 йилнинг 11 ноябрида ўтказган ва шундайн сўнг яна 9 бор рингга кўтарилган.

Ҳамюртимиз бўлажак жанг олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Олимпиада чемпиони сифатида бундан тадбирларда ўзимнинг ролим жуда муҳим эканлигини ҳис этяпман. Мендан кутилаётган натижалар жуда ҳам юқори, аммо уларни амалга оширишга ва ўз мақсадларимни рўёбга чиқаришга интиламан.

Ҳаваскор боксда эришган натижаларим билан фаҳрланаман, бироқ профи боксда ҳам ўзимни кўрсатадиган вақт етиб келди. 

Мен учун нафақат жума кунги рақиб, балки умуман рақибнинг фарқи йўқ. Мен олимпиада ғолибиман ва ўз қобилиятимга ишонаман", - деди Зоиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!