Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги дебют жангида рақибини 18 сонияда рингга қулатди

  • 5 апрель, 2019, 22:35
  • 0
  • Бокс

Рио олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров бугун ўзининг профессионал боксдаги дастлабки жангини ўтказди. Ҳамюртимизга проф боксдаги дебют жангида индонезиялик Энтони Холт (5(3KO)-4(2KO)-1) рақиблик қилди. 

Эътиборлиси, Зоиров рақибини мағлуб этиши учун бор йўғи 18 сония етарли бўлди. Боксчимиз индонезиялик Энтони Холтни техник нокаутга учратиб, жанг ғолиби бўлди.

Маълумот учун, Зоировнинг бугунги рақиби 25 ёшли Холтон ўрта енгил вазн тоифасида профессионал боксдаги ўзининг илк жангини 2014 йилнинг 11 ноябрида ўтказган ва шундайн сўнг яна 9 бор рингга кўтарилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!