Шаҳобиддин Зоиров Россиядаги халқаро турнирда иштирок этади

28 июль - 3 август кунлари Россия Федерацияси, Доғистон Республикасининг Каспийск шаҳрида бокс бўйича Магомед-Салам Умаханов хотирасига бағишланган 21-Халқаро мусобақа бўлиб ўтади.

Мазкур турнирда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади. Бу ҳақда бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси турнирда қуйидаги таркибда қатнашади:

-52 кг: Аброржон Қодиров

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов

-60 кг: Отабек Холматов

-64 кг: Бобирмирзо Толибов

-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов

-69 кг: Билолбек Мирзараҳимов

-75 кг: Акмурод Гаффоров

-81 кг: Шоҳрухбек Рустамов

+91 кг: Лазизбек Муллажонов

Мураббийлар: Рустам Саидов, Қулдошбой Тожибоев, Алишер Тўйчиев.

Фаҳриддин Ўраков мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!