Шаҳобиддин Зоировдан кулганларга айтар сўзимиз бор...
Екатеринбургдаги бокс бўйича жаҳон чемпионати натижалари ҳаммамиз учун, албатта,қувонарли бўлди. Aммо айтиш керак-ки, мусобақалардан сўнг ҳамюртимиз ва шубҳасиз, ифтихоримиз Шаҳобиддин Зоировнинг рус журналистига берган интервьюси ҳақидаги видеороликлар ижтимоий тармоқларда юртдошларимизнинг турли баҳсларига сабаб бўлди.
Қизиғи шундаки, уларнинг аксарияти истеҳзоли коментарийлар ва бир қанча одамнинг энсасини қотирадиган карикатуралардан иборат. Шукрки, бу масалада 99% мухлислар чемпионимизни қўллаб-қувватлаб, ижобий фикр билдирганлар . Aммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек "айримлар" танқид қиламан деб ўзларини ғирт тентакка чиқариб қўйишибди.
Шундай бўлмаса ўзининг чемпиони ,ўзининг фахри, юртининг юзига лой чаплармиди?! Тўғри, бугун замон ҳар қандай илғор кишидан дунё тилларини билишни талаб қилмоқда. Бироқ мукаммаллик ҳеч ким учун ҳос бўлмаган хусусият. Шаҳобиддин 2-синфдан бошлаб бокс рингини ўз уйи деб билди. Бугунги ютуқлар замирида улкан мехнат ётибди. Биргина рус тилини тўлиқ билмаслик айб эмас! Энг муҳими, у ўз она тилини билади. Баъзи бир "юлдузлар"га ўхшаб ўз тилига хурматсизлик билан қарамайди. Она тилига мухаббат, хурмат бу ўзликка, ўз ғурурига бўлган хурмат назаримда.
Танқид инсонни юксалтиради. Лекин танқид қилишдан олдин ана шу сўзни айтишга ўзимиз муносибмизи ёки йўқ шу ҳақида ҳам ўйлаб кўрсак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Қолаверса, бундай йигитларимизга ҳавасла боқинг, зеро, сизнинг фарзандларингиз ҳам шундай эл ардоғидаги, Олимпиада ва Жаҳон чемпионати ғолиблари бўлсин!
Фикрлар
Олга Шохоб
Рус журналистлари эса кахрамонимиздан интервью олиш у/н керак булса узлари узбек тилини урганиб олиб кейин келишсин.
ТАМОМ - ВАССАЛОМ.